Энди марказий электр тармоғида узилишлар бўлса ҳам, шифохонанинг энг муҳим бўғини ҳисобланган туғруқхона ва тез тиббий ёрдам бўлимларида чироқ ўчиши, тиббий аппаратларнинг ишламай қолиши каби кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмайди.
Чунки бундай муаммони бартараф этишнинг энг инновацион ечими бўлган қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида маҳаллий бюджетдан 44 млн. сўм маблағ ажратилиб, Марказий шифохонанинг тез тиббий ёрдам бўлими биносига қуввати 2 Квт бўлган қуёш панели ҳамда сиғими 100 литрлик сув иситгич ўрнатилди.