Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Шоядбек қўл жанги ғолиби

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси Фарғона вилоят бўлими ҳамкорлигида спортнинг қўл жанги тури бўйича вилоят чемпионатининг саралаш мусобақаси уюштирилди.
Ушбу мусобақада туманимиздаги 5-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Шоядбек Раҳимбердиев ҳам муваффақиятли иштирок этди. 48 кг вазн тоифасида қатнашган Шоядбек қизғин беллашувларда рақибларини енгиб, фахрли иккинчи ўринни қўлган киритди ва федерациянинг диплом ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.
Ёш ва умидли спортчига келгусидаги мусобақаларда омад тилаймиз.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *