Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бугун Бувайданинг 39- умумий ўрта таълим мактабида шоира Ҳалима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бугун Бувайданинг 39- умумий ўрта таълим мактабида шоира Ҳалима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир “Марифатпарвар аёлларга” белгиланган топшириққа асосланган ҳолда тарғиботчи М. Дорипова, она тили ва адабиёт ўқитувчиси Дилдорахон, Машрабхонлар иштирокида ташкилланди. Тадбирда туман Ахборот кутубхона маркази директори Б. Абруззақова ва унинг ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда шоира Зулфия хонимнинг илк шогирдларидан бири бўлган Халима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бир назар ташланди. Мактабнинг 7 Б синф ўқувчилари иштирокида шеърлардан намуналар тингланди.

АКМ директори Б. Абдураззоқова ўқувчи ва ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва кутубхонага аъзо бўлиб, янада кўпроқ китоб ўқишларини таклиф қилди. Бу тадбир ўқувчилар ҳаётида ёрқин из қолдирадиган тарзда ўтди.

Бувайда тумани, 39-мактаб тарғиботчиси М. Дорипова

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *