Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда тумани 23-умумий ўрта таълим мактабида “Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик” номли тадбир бўлди.

Бувайда тумани 23-умумий ўрта таълим мактабида “Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик” деб номланган маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тоғлиқ МФЙ ёшлар етакчиси Ш. Мухторов ва 23-мактабнинг барча устозлари ташкилладилар. Унда Бувайда тумани ИИБ бошлиғи Р.Хайитов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Каримов,Тоғлиқ МФЙ фаоллари иштрок этишди.

тадбирда буюк боболаримиз Алишер Навоий, З.М.Бобур,Тўмарис, Амир Темур, жадидчилик намоёндалари вакиллари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳ.Ҳ.Ниёзий сиймолари гавдалантирилди.

Тадбирда 23- мактаб тарғиботчиси Г.Набиева ва 8-“Б”синф ўқувчилари иштрокида ўзбек адабиётиниг йирик вакили Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб ” Ўтмишдан эртаклар” ва “Дахшат” ҳикоялари тақдимоти ўтказилди.

Тадбир сўнггида Ёшлар ишлари агентлиги рахбари Н. Каримов тадбирда фаол иштирок этганларга эсталик совғалари билан тағдирлади

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *