Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Наврўз куни Бувайда туманида ош сайли бўлиб ўтди

Наврўз куни эрта тонгдан  Бувайда тумани бўйлаб карнай-сурнай садолари янгради. Бу овоз туман аҳлини марказда жойлашган “Мегапарк” сари чорларди.

“Мегапарк” боғида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан 200 килограмм ош дамланиб, байрам сайли иштирокчиларига, бир жойда ётган беморларга, кексаларга, кўмакка муҳтож инсонларга, якка-ёлғизларга “Аёллар дафтари”да, “Темир дафтар”да турган 2000 нафар фуқароларга  тарқатилди.

Сайлга ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар тинч ва осойишта кунларда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат байрами – Наврўзни шоду хуррамликда нишонланётганларига шукроналар айтиб , шундай кунларимиз абадий бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.

Боғ тўрида ташкилланган хушовоз хонандаларнинг байрам концерти, халқ ўйинлари, мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *