Сешанба, Апрель 21, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Мариголд гуллари сабзавотларни зараркунандалардан ҳимоя қилади

Мариголд гули ўзининг гўзаллиги, оддийлиги, узоқ вақт очилиши билан севимлидир. Уни деярли барча гулчилар етиштиради.

Мариголдлар боғда ва экинзорлардаги зараркунандалар ва касалликларга қарши курашда самарали ёрдамчилар эканини кўпчилик  билмайди. Мариголдларнинг бу ноёб хусусиятидан, албатта, барча фермерлар фойдаланиши керак.

Мариголдларнинг барқут япроқларидан тараладиган ўзига хос ҳиди шира, ҳашаротлар, бургалар, Колорадо картошка қўнғизлари ва бошқа зараркунандаларни яқинлаштирмайди.

Сабзи, пиёз майдонлари ёнида экилса, зараркунанда чивинлар ҳужумидан яхшигина сақлайди.

Карам орасига экилганда унга қурт тушмайди, чунки ўткир гул ҳиди туфайли зарарли капалаклар карамга қўнолмайди ва барглари орасига тухум қўёлмайди.

Гулларнинг ажойиб ҳимоя таъсири бодринг, помидор, бақлажон, хатто қулупнай буталари орасига экилганда ҳам сезилади

Агар иссиқхоналарга кираверишдаги бўш жойларга мариголдлар гуллари экилса, ҳам чирой бағишлайди, ҳам у ердаги барча экинларни зараркунандалардан қўриқлайди.

Наргис ва лолалар орасига экилса, тупроқни дезинфекция қилади. Мариголдлар бодрингларни сўлжайиб қолиш (фусариум солгунлиги) каби маккор касаллигининг олдини олиб, уларни “ҳушига келтиради”.

Кузда қуриган мариголд ўсимликлари тупроқда қолдирилади. Уларнинг юқори қисми кесилади (илдиз тупроқда қолади), майдаланади ва тупроққа сепилади.

Мариголдлар кимёвий моддалардан фойдаланмасдан тупроқни нематода(қурт)лардан тозалашга қодир ўсимликлардир. Бунинг учун гуллар камида 100 кун давомида ифлосланган тупроқда ўстирилади, кейин эзилади ва тупроққа кўмилади. Тупроққа чуқур кириб борган илдизлари нематодлар учун зарарли модда чиқаради.

Тажрибали боғбонлар яшил гўнг сифатида мариголдлардан фойдаланадилар. Бу тупроқ унумдорлигини оширади, уни ҳар хил касалликлардан тозалайди, яъни бундай жойларда ҳосил юқори бўлади. Албатта, бу бироз машаққатли. Кўчатларни етиштириш, уларни экиш, жуда қуруқ ҳавода суғориш керак. Аммо қулай томонлари ҳам бор. Уруғлар тез ўсиб чиқади, кўчатлар кучли, кўчатлар муаммосиз илдиз отади, ўз-ўзидан ўсади. Кузда фақат ўсимликларни майдалаш ва уларни тупроққа сепиш керак.

Аммо мариголдларни бир хил ҳудудда узоқ вақт ишлатиш тавсия этилмайди. Мариголдларни бошқа яшил гўнг ўсимликлари билан алмаштириш яхшироқдир.