Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Қишлоқ мактаби замонавий қиёфада

Бувайда туманидаги 44-умумтаълим мактабининг эски биноси капитал таъмирланиши ва 420 ўринли янги бино қуриш учун саккиз миллиард 250 миллион сўм маблағ ажратилган эди.
Айни кунларда мактабда капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари ниҳоясига етди. Қурилиш ишлари “Азамат-Файз-Бувайда” МЧЖ томонидан сифатли амалга оширилди.

Чекка бир қишлоқда шаҳардагидек кўркам ва замонавий таълим маскани бунёд этилгани барчани бирдек хурсанд қилди.
Бундан ташқари мактаб янги, замонавий стол-стуллар, доска ва ошхона жиҳозлари билан ҳам таъминланди.