Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдалик спортчи қизлар 400 млн сўмлик лойиҳани қўлга киритдилар

11 июнь куни Бувайда тумани, Пишағар маҳалласининг бир гуруҳ спортчи қизлари Фарғона вилоят шаънини ҳимоя қилиш ва ғалаба билан қайтиш мақсадида Қарши шаҳрига жўнаб кетишган эди.

Улар “Беш ташаббус” олимпиадасининг республика босқичида ҳам фаол иштирок этиб, спортнинг енгил атлетика тури бўйича беллашдилар. Натижада фахрли 2-ўринни эгалладилар ва ўз маҳалласи учун қиймати 400 млн сўмлик спорт майдончаси лойиҳасини қўлга киритдилар.  

Энди туманнинг Пишағар маҳалласида ёшлар учун замонавий, кўркам спорт майдончаси бунёд этилади.