Ҳар йили айни шу кунларда мамлакатимизда ризқ-рўзимиз ғалла йиғим-терим мавсуми бошланади. Олтиндай товланадиган далаларда иш қизғин ташкил этилади. Деҳқоннинг мавсум давомида қилган меҳнати кўринадиган вақт келди.
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек Бувайда туманида ҳам ғалла ўрими жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бувайда тумани деҳқонлари ғалла ўрим-йиғими билан банд. Улар машаққатлар эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини тез ва соз йиғиштириб олиш учун астойдил тер тўкишяпти. Ҳосилни йиғиб олишда туман ҳокими ва мутасаддилар бош-қош бўлмоқдалар.



Бугун туманда 7050 гектар далага буғдой экилган бўлса, айни кунда ғаллани йиғиб олишда 30 та отряд ташкил этилган. Унда комбайнлар ҳамда юк ташиш техникалари ишламоқда.
Қолаверса, ғалладан бўшаган ер майдонларидаги сомонни йиғиб олиш ва пешма-пеш шудгорлаш ишлари амалга оширилмоқда.









