Чоршанба, Апрель 22, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда туман 18-мактабда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Нуронийлар ташаббуси
Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга Мурожаатномасида “Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир”-дея “ижтимоий давлат” тамойилига алоҳида эътибор қаратган эди. Бунга эришишнинг асоси, биринчи навбатда, таълим. Шу боис Мурожаатномада мактаб ўқувчиларини камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган эди.
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Мурожаатномада белгиланган вазифани бажариш ҳамда президентимизнинг “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйича тажриба тариқасида 28 та умумтаълим мактабларида ўқувчиларга икки тил ва бир касб ўргатиш ташаббуси билан чиқди.


Ушбу мактаблар орасида туманимиздаги 18-умумтаълим мактаби ҳам борлиги фахрлидир. Ўтган ҳафта ушбу мактабда “Нуронийлар” жамғармаси вакиллари Мажид Умаров ҳамда Зокиржон Раҳмоновлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.


Тадбирда мактабнинг билимга чанқоқ аммо ижтимоий ҳимояга мутож 20 нафар ўқувчиси саралаб олиниб, уларга инглиз ва корейс тили ўргатиш учун ўқитувчилар бириктирилди.
Ўқитувчиларга “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳар бир ўқувчи учун ойига 100 минг сўмдан ҳақ тўланадиган бўлди. Бундан ташқари мактабнинг 40 нафар ўқувчиси қизиқишларига қараб тадбиркорларга-мебелсоз уста, нонвой, тикувчи, чилангар, косиб, машина уста каби ҳунармандларга бирктирилди.
«Нуроний» жамғармаси вакиллари куннинг иккинчи ярмида тумандаги “Нуронийлар боғи”да “Уч влод учрашуви” тадбирини ўтказдилар.