Кунларнинг бирида қурбақалар тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб:
– Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар… Ҳа деб сакрайверишдан фойда йўқ, – дер эдилар.
Кўп вақт ўтмай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, аввалгидан баландроқ сакрарди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон: “Бўлди қил энди! Фойдаси йўқ”, – деяварар эдилар.
Ниҳоят, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар эса қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: “Буни қандай уддаладинг?!”
У жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Пастдаги қурбақа ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида қўллаб-қувватлаяпти деб ўйлаб, бу мушкул ишнинг уддасидан чиққан экан.
Хулоса: балки, энг зўри бўлишингизга одамларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир? Олдингизга қўйган мақсад сари интилишда асло чекинманг!









