Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

“Бувайда кўзгуси” – бувайдаликлар юзи бўла олди

ГАЗЕТА-ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Ҳозир ахборот коммуникация технологиялари замони. Ҳаёт кундан кун шиддат билан илгарилаб бормоқда. Барча соҳаларда улкан бунёдкорликлар, ўзгаришлар юз беряпти. Бу жараёнлар барча соҳалар қатори матбуот тизимини ҳам  янги босқичга олиб чиқди.

Газета ижодкорларининг заҳматли меҳнатлари боис бугун “Бувайда кўзгуси” газетаси номи фаолиятига мос равишда туман аҳлининг нурли юзи, ўткир кўзи, самимий ва жасоратли сўзи бўла олди. Ранг-баранг ва  ўқишли, ҳар бир сонида тил учида турган гапларни айтиш, дилларда тошиб турган туғёнларни ифодалаш орқали муштарийларнинг доимий ҳамроҳи, яқин суҳбатдоши ва маслаҳатчисига айланди.

Барча турдаги оммавий ахборот воситалари каби медиа тузилмаларнинг замонавий шакллари, веб-сайтлар, нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари,  ташкил этилиб, улар шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бу борада туманимиз газетаси “Бувайда кўзгуси” ҳам  янги давр билан ҳамқадам бўлмоқда. Ўтган йили газетанинг веб-сайти яратилди, терелеграм, инстаграм ва  фейсбукда саҳифалари очилди. Энди туманимиз ҳаётида содир бўлаётган янгиликлар ва воқеалар, долзарб мақолалар, ўзгариш ва ободонлаштириш ишларидан дунёни қайси бурчида бўлманг бемалол хабардор бўлишингиз мумкин.

Бу эса газета ижодий ходимларини янаям шиддат билан ишлашга , ҳозиржавоб бўлишни, бўлаётган янгиликларни тезкорлик билан ёритишни талаб этади.

Газетанинг серқирралиги, чоп этилаётган мақолаларнинг мазмундорлиги,  туманда фаолият юритаётган ташкилот, корхоналар ҳамда иқтисодиётнинг барча сохалари қамраб олинаётгани  билан газетанинг тобора ўқимишли бўлиб борётганлиги бор ҳақиқат.

Газета муассиси бўлган туман ҳокимлиги, шахсан туман ҳокими Беҳзод Ибрагимовнинг қўллаб-қувватлаши ҳам нашримизни мунтазам чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу газетани ўз вақтида, ўқишли бўлиб чиқиши ҳамда обуначиларга етказилишида   масъул котиб вазифасини бажараётган тажрибали ва истеъдодли журналист Мастурахон Эргашева, ҳозиржавоб ва жасоратли журналист-блогер Шарифахон Мадраҳимова,сафимизга яқинда қўшилган иқтидорли  ижодкор Одинахон Абдураҳимова, тажрибали саҳифаловчи Шоирахон Раҳмонова, иш юритувчи, бўлажак журналист Ҳуснидахон Бозорова,    тажрибали  ҳисобчи Раънохон Усмонова ҳамда газетани ўз вақтида обуначиларга етказиб берувчи-тарқатувчи Жумақўзи Ўктамовнинг хизматлари беқиёс.

Кичкинагина, аҳил , лекин фаолияти бутун туманни қоплаган заҳматкаш жамоамиз вакилларини  касб байрамимиз билан қутлайман. Ижодларига кўз тегмасин. “Бувайда кўзгуси” ойнаси ҳеч қачон хира тортмасин.