Бувайда туманида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида, ” Маънавий гўзаллик – бебаҳо бойлик” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Бувайда туманида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида аёллар спорт фестивали ўтказилди. Фестивал эрта тонгда юриш марафони билан бошланди.Туман марказий ўйингоҳигача давом этган марафон гимнастика машғулотлари билан якунланди.


Кун яримига бориб маданий тадбир ажрим ёқасидаги, низоли ва нотинч оилалар, шунингдек, ёш оилалар учун “Оила муқаддас даргоҳ” шиори остида Туман маданият марказида давом этди. Тадбирни Бувайда тумани ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.М.Мирсаидова очиб берди. Шундан сўнг “Пошшопирим” жоме масжиди имоми Ҳошимжон домла оила муқаддаслиги тўғрисида фикрларини билдирдилар.




40-50 йил бирга умр-гузоронлик қилган намунали ва ибратли оилалар ёшларга ибрат бўладиган маслаҳатлари беришди.









