Давлатимиз раҳбари томонидан инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Жорий йилнинг 20 июнь куни халқ билан мулоқот ва “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бувайда туман Халқ қабулхонаси мудири Ҳ. Исақулов, Бувайда туман ҳокими Б. Ибрагимов, Бувайда туман прокурори Ш. Миржавҳаров, Бувайда туман ИИБ бошлиғи Р. Ҳайитов, Бувайда туман ДСИ бошлиғи Т. Арзиматовлар томонидан Яшнарабод маҳалла фуқаролар йиғини худудида сайёр оммавий қабули ўтказилди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бувайда туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Қ. Боқижонов берган маълумотларга кўра сайёр қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди. Ушбу сайёр қабулда жами 45 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, турли масалаларда жами 37 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг асосий қисми, моддий ёрдам олиш, ички йўлларни асфалтлаштириш, ер-жой, кадастр масаласида имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалардан иборат бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилди.
9 та мурожаатларга асосли тушинтириш берилди. Қолган муддат талаб қиладиган 13 та мурожаатлар бўйича ҳал этиш учун тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди, ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бувайда туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.









