Бувайда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов 2-сектор ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашди.
Дастлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар ва қулайлик атрофлича тушунтирилди. Шундан сўнг Тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди.


Очиқ мулоқотда 11 нафар тадбиркор мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси имтиёзли кредит олиш, 4 таси газ ва электр ва 2 таси бошқа масалаларда бўлди. Коммунал соҳадаги масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ижрога қаратилди.
Учрашув давомида қайд этилган барча таклиф ва муаммолар ечими бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва режалар белгиланди.


Мурожаатлар ижроси ва назорати Туман ҳокими 1-ўринбосарига юклатилди
Шу каби очиқ мулоқот шаклидаги маҳалладаги муаммоларни ўрганишга қаратилган тадбирлар жойларда давом этмоқда.










