Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Набижон Мамадалиев

Набижон Аҳмадалиевич Мамадалиев 1949 йил, 23 апрелда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1974 йили туман рўзномасида адабий ходимликдан бошлаган. Кейинчалик туман радиоси ва рўзномасида бош муҳаррир вазифаларида ишлаган.

1980 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси.

Мустақиллик йилларида ҳам истиқлолни тараннум этувчи озод ва обод, эркин ва фаровон турмушни мадҳ этувчи кўплаб асарлар яратиб келмоқда. У машҳур бастакор Анор Назаров, халқимизнинг ардоқли фарзанди Эргаш Каримов, Сурат Пўлатов, Наби Раҳимов, Қодир Деҳқон, Шерали Жўраев, Иқбол Мирзо, Мирзо Каримлар эътирофига сазовор бўлганлигини кўпчилик яхши билишади. Айниқса, таниқли санъаткорлар Равшан Комилов, Яҳёбек Мўминов, Раҳмонали Турсуновлар шоир шеърларига куй басталаб яхши қўшиқлар яратган.
Набижон Мамадалиев Бувайда тумани “Олға” газетасида бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида ишлаб 2009 йили нафақага чиққан.

Ижодий фаолияти: Набижон Аҳмадалиевич Мамадалиев 1949 йил, 23 апрелда Бувайда қишлоғида туғилган. Асарлари 1966 йилдан бери матбуот саҳифаларида мунтазам чоп этиб келинади.

Достонлари: “Замин посбони”, “Синов”, “Тумандаги юлдуз”, “Бувайданома”, “Мирзатерак ҳақида эртак”. Ўз даврида газета саҳифаларида берилган.

Китоблари: “Қалдирғоч”, “Навоий ҳақида шеърий ривоятлар”, “Табассум”нинг мунаввар ёғдулари”, “Ассалом Ўзбекистон” (“Фан ва технология” нашриёти – 2014.)

Таржималари: “Чўлпон” нашриёти буюртмасига биноан Уйғур шоири Раим УШУРнинг “Шодлик тароналари” тўпламини таржима қилган.
Тожик шоири Мирсаид Миршакарнинг “Бобосалом топишмоқлари” (“Чистонхои Бобосалом” Ирфон нашриёти, Душанбе-1954 йил) китобчасини таржима қилган ва бу асар “Чўлпон” нашриёти томонидан “Намойишга чиққан чечаклар” тўпламидан ўрин олган. Ашраф Шамъи-зода (Татар), Муталлиб (Уйғур), Аминжон Шукуҳий (тожик) каби шоирлар асарларидан қилган бадиий таржималари газеталарда тўла эълон қилинган.

Айни пайтда “Ғазал ва гўзал”, “Очарован тобой”, “Таронаи дил” китобчаларини нашрга тайёрламоқда.

Шоир ўз даврида 10 дан зиёд шогирдлар тарбиялади. Улардан Абдуҳамид Исо, Маҳфуза Ашурова, Мадина Қўзибоева, Турсуной Мелибоеваларнинг 2-3 тадан китобларини ўзи масъул бўлиб нашр эттирган.

Набижон Мамадалиев ўзбек, форс – тожик, рус тилларида ижод қилади.

***

Кўрсам жамолингизни мастоналар бўларман,
Ақлу хушим йиғолмай девоналар бўларман.

Баҳмал, десам қошингиз камон бўлиб отар ёй,
Олов нигоҳингиздан вайроналар бўларман.

Жавзо қуёшидир ул чеҳрангиз офтоби,
Танам куйиб, бу жондан бегоналар бўларман.

Шундан яқин боролмай, дардим чиқиб ниҳона,
Сўйлаб ўзим-ўзимга сайроналар бўларман.

Найлар, келиб ўзингиз сўз айтсангиз Набийга,
Оллоҳ, Оллоҳ бу бахтдан хандоналар бўларман.

***

Ҳасаннинг Ҳусани