Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Беш ташаббус олимпиадаси ёшларни фаолликка ундамоқда

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида маҳалла ёшлари иштирокидаги “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бўлиб ўтмоқда.

Олимпиада мусобақаларига Бувайда туманидаги барча маҳаллалардан 342 мингдан зиёд ёшлар жалб қилинган.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида бош прокурор кубоги учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш, ИИБ бошлиғи кубоги учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида волейбол мусобақаси, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги”, “Ёш китобхон” каби танловлар ўтказилмоқда.

Олимпиада доирасидаги мусобақаларда туманнинг Бувайда, Чўтака, Бачқир, Хасанқўрғонча, Янгиқўрғон, Найман, Тепалик Чўмбоғиш МФЙ ёшлари фаол иштирок этиб, Бувайда МФЙда ўтказилган волейбол мусобақасида 16-21 ёш тоифасида “Шерюрак ” жамоаси, қизлар ўртасида “Само”жамоаси, 22- 26 ёш тоифасида “Бувайдалик ёшлар” жамоаси, қизлар ўртасида “Ёшлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Маҳалла босқичида ғолиб бўлган ёшлар сектор босқичида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсумида бувайдалик ёшлар республика миқёсида фаол иштирок этиб, 13 та олтин, 10 та кумуш ва 9 та бронза медалларини ҳамда маҳаллага 52 ўринли спорт майдончасии қуриш сертификатини қўлга киритишган эди. Олимпиаданинг навбатдаги мавсумида ҳам фаолликни қўлдан бермасликларига ишонамиз!

Моҳигул ҲАМИДОВА,

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси.