Чоршанба, Апрель 22, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсумида  5 та лойиҳа ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунланди, унда Бувайда туманидан 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, туман ташаббускорлари томонидан илгари сурилган таклифларнинг умумий қиймати 6 миллиард 600 миллион сўмни ташкил қилади.

Бачқир МФЙнинг “Мустақиллик” кўчаси 1300 метр, “Шодлик” кўчаси 1100 метр ҳамда “Бачқир-Гузар” кўчаларига 600 метр асфальт ётқизиш лойиҳаси жами 12949 та овоз йиғиб, биринчи ўринда ғолиб бўлди. Бу уюшган маҳалла аҳли ўз ғалабасини катта шодиёна қилиб нишонлашди. Қўй сўйиб, ош дамлашди, юрт тинчлиги ва маҳалла ободлиги учун дуолар қилишди.

Пишағар МФЙ ҳудудидаги “Камолиддин Беҳзод” ва “Бой” кўчаларини асфальтлаш учун 11021 та овоз йиғилган.

Қорақум МФЙнинг “Файзли” кўчасига 1800 метр, “Нурли диёр” кўчаси 500 метр, “Тол” кўчаси 700 метр асфальт қилиниши учун 10456 та овоз тўпланган.

Чўтака МФЙ кўчаларига симёғочлар ва ёритиш чироқлари ўрнатиш учун қўйилган лойиҳага аҳоли томонидан 9808 та овоз берилган.

Хўжаобод (Хўжаўлди) МФЙ ҳудудидаги “Анҳор”, “Абадият”, “Қўрғонча”, “Чароғон” кўчаларига асфальт ётқизиш учун 9404 та овоз тўпланган.

С. ХОЛМАТОВ,

Бувайда туман маҳаллалар билан ишлаш ва очиқ бюджет масалалари бўйича бош мутахассис.