Фарзанд мисоли ниҳол. У қанчалик кўп парвариш қилинса, меҳр булоғидан қонса, оқибат, инсонийлик ҳислатлари билан суғорилса атрофидагиларга меҳр-мурувватли, ҳаммага бирдек фойдаси тегадиган, ота-онасини ва яқинларини қадрлайдиган инсон бўлиб улғайиши шубҳасиз.
Афсуслар бўлсинки, кейинги пайтларда ота-оналарнинг ўзаро келишмовчилиги сабабли оилавий ажримлар кўпайиб, муаммолар ортиб бормоқда ва бунинг оқибатида фарзандлар жабр тортмоқда.
Ота-онанинг фарзандлари олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Оила кодекси” билан тартибга солинган. Ушбу кодекснинг 71-моддасига кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Мазкур кодекснинг 76- моддасига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан жавобгар С.К.дан да вогар А.К.нинг вояга етмаган фарзандлари билан кўриштирилиши ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган. Бўлим давлат ижрочилари томонидан суд қарорини ижро этиш учун отани фарзандлари билан учраштириш учун борилганда фарзандларини отаси билан кўриштиришга она қаршилиқ қилмаса-да, фарзандлар отаси билан кўришиш истаклари йўқлигини билдирашади ва икки фарзанд ҳам отадан яширинишга ҳаракат қилишади.
Фарзандига меҳр бермаган ота вақти келиб ўзи ҳам фарзанд меҳридан мосуво бўлади.
Шунга айтади айтадилар-да, меҳр кўрсатсанг меҳр кўрасан, деб.
О. ҲАСАНОВ, туман бўлими давлат ижрочиси.









