Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Улуғ мақсадлар стратегияси

стратегия

Президен Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 11 сентябрида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида”ги  фармонни имзолади.

Унда барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш асосий ғоя сифатида белгиланган.
   Фармонга кўра, 2024 йил 1 январдан: давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади; Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади. Банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

2023-2024 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш курслари жорий этилади. Ушбу тажрибани амалиётга жорий этиш бошланган бўлиб, Бувайда туманидан танлаб олинган 3-10-17-умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ва иккинчи хорижий тил ўргатишни ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошлаб юборилган.

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади. Буларнинг барчаси мамлакат келажагининг буюклиги, мустақиллигимизнинг абадийлиги йўлида таълим тизими пойдевор эканлигини назарда тутиб ташланган ўйловли қадамлардир.

Абдулҳамид ҚОДИРОВ, Бувайда туман адлия бўлими ДХМ етакчи мутахассиси.