Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари О.Тошматов Бувайда туманида бўлиб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш борасидаги вазифалар ижросини ўрганди.

Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари Бувайда туманида аҳоли хонадонларида замонавий усулда қўзиқорин етиштириш, ноёб ҳунармандчилик турларидан бўлган қамишдан бўйра тўқиш каби иш жараёнлари билан танишиб, маҳаллалардаги ўсиш нуқталари асосида аҳолини тадбиркорлик ва даромад топишга қаратилган фаолиятига кўмаклашиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Тадбирлар доирасида, прокуратура ва аҳоли ташаббуслари асосида “Урганжи” МФЙ ҳудудидаги маҳалла қабристонида олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилди.


Тумандаги инвестисия лойиҳаси асосида амалга оширилаётан қурилиш объектлари ҳам кўздан кечирилиб, қурилишда техника хавфсизлигига амал қилиш, экология ва атроф муҳитни асраш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.









