Фарғона вилояти “Прометей” ННТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Жамоат фонди маблағлари асосида молиялаштирилган “Оила муқаддас даргоҳ ” номли лойиҳасининг тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Ҳамкор ташкилотлар ва Бувайда тумани Оила ва хотин- қизлар бўлими ва сектор раҳбарлари иштирокида ушбу лойиҳа экспертлари билан туманнинг Янгиқўрғон ва Бачқир мавзеларида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.


Никоҳланувчи ёшлар, маҳаллалар фаоллари, дахлдор идоралар вакиллари қатнашган лойиҳа тадбирида оила қадриятларини сақлаш, фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, ёш оилалар ўртасида ўсиб бораётган никоҳ ажрашишлари сонини камайтириш ва олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, ушбу лойиҳа мутахассислари ва экспертлари, Оқила аёллар ҳаракати фаоллари билан лойиҳа тарғиботи маҳаллалар, никоҳланувчи ёшлар иштирокида Бувайда педагогика коллежи ва касб-ҳунар ўқув биноларида ноанаънавий тарздаги семинар машғулотларида давом эттирилди.










