Нуронийлар эъзозда
Фарғона вилояти Бувайда туманида энг азиз байрамимиз-мамалакатимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан кўплаб кекса нуроний отахонларни Байрам билан мубоакбод этиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шонли байрамимиз муносабати билан туман хокими маслахатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари И. Эназаров, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси ходими С. Муқимов, “Бувижонлар мактаби” раҳбари Х.Тошматовалар томонидан Қорақум МФЙда яшовчи 128 ёшли онахон Хувайдо Умарова, Озод МФЙда яшовчи 105 ёшли онахон Буханифа Бобоева, Янгиқўрғон МФЙда яшовчи Иккинчи жахон уруши қатнашчиси 98 ёшли отахон Кенжабой Эгамқулов ҳамда Шўр МФЙда яшовчи “Ўзбекистон Қахрамони” Патилахон Эргашеваларнинг хонадонига ташриф буюрилди ва табрикланди.


“Нуроний” жамгармаси Республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қахрамони Содиқжон Турдиевнинг табрик хати ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

Нуронийлар юртимизга тинчлик-омонлик, файз-барака, барчага сиҳат-саломатлик тилаб дуолар қилишди.








