Бугунги кунда турмуш тарзимизда “Ис гази” деб аталган жумла тез-тез учраб турибди. Хўш, ис гази ўзи нима, у қандай ҳосил бўлади.
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида фуқаролар яшаш хонадонларида турли хилдаги кўмир, ўтин, газ, электр мосламаларидан нотўғри фойдаланиш, пропан газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан ўрнатилиши, носоз, қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида ис гази ҳосил бўлади. Бунинг натижасида эса аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бунинг оқибатида фуқаролар ўртасида ўлим ҳолатлари учраб турибди. Шу сабаб бундай ҳолга тушмаслик учун нималарга амал қилиш зарурлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Аввало, қўлбола ва носоз иситиш мосламаларидан, электр улагич ҳамда газ ўтказгичлардан фойдаланманг. Яшаш хонадонларингизнинг томида тез аланга олувчи хашак ва бошқа буюмларни сақламанг. Газ асбобларини ёқишдан олдин уларнинг мўриконларини тортиш кучини текшириб кўринг.
Ёш болаларни ёки газдан хавфсиз фойдаланиш тартибини билмаган шахсларни газдан фойдаланишга йўл қўманг. Газ асбобларининг очиш ёки ёпиш жумракларини ўз вақтида мойлатиб, уларни юмшоқ ишлашини назорат қилинг. Ўтин, кўмир, апилка ёқилган печкалар тубилан қолиб кетган чўғларни тўкаётганда сув билан ўчиринг, акс ҳолда шамол таъсирида чўғ учиб, тез саланга олувчи хашак ва бошқа буюмларга тушиши оқибатида ёнғин чиқишини эътибордан қолдирманг.
Қ. МИРЗАЕВ,
туман ФВБ ФВДТ ва ФМФТЭХТБ бошлиғи









