Султон Баёз Бастон бува шахси ҳақида ҳар хил ривоятлар, достонлар юради шу фаразларга ойдинлик киритиш мақсадида қисқача маълумот берамиз. 703 йилда Ўш музофатининг Обишер бешасида Мухаммад Исо қори оиласида таваллуд топган. Сингиллари Бадигабону Муҳаммад Ибн Жарир Подшоҳпиримни оналаридир. Шунинг учун Султон Баёз Бастон Подшоҳпиримни тоғаларидир.
Султон Баёз Бастон 15 ёшларида ислом таълимотини ўрганиб қори бўлиб етишади. 17 ёшларида табобат илмини ўрганади. 732 йилда поччаси Шох Фазил заҳарланиб ҳалок этилгандан сўнг Ўшдан Косонга кўчиб ўтиб Касон (Фарғона) ҳукмдори бўлиб 10 йил давомида юртни обод этади. 739 йилда Султон Баёз Бастон хукмдорликни Муҳаммад Жарир Подшоҳпиримга топширади. 760 йилда жияни Муҳаммад Жарир Подшоҳпирим вафотидан сўнг Сарт элат бешасида яшайди. 762 йилда 59 ёшида вафот этади. Ҳозирда Султон Баёз Бастон зиёратгоҳи эл эъзозида.
СУЛТОН БАЁЗ-БАСТОН
М АҚ Б А Р А С И
Бастонбува мақбараси 1112 мелодий йилда Қуқонлик оқсуяклардан бўлган Мадалихон уста томонидан бунёд этилган. Мақбара урушлар натижасида бузилиб кетгандан сўнг Амир Темур буйруғи билан ўз пири Сайид Барака ҳамда уста Малик-ул-Мунис томонидан 1400-1402 мелодий йилларда иккинчи мақбараси бунёд этилган. 2005-2006 йилларда хайрия ҳашари билан қайта таъмирланди. Таъмирлаш ишларига Бастонбувалик А.Исмоилов бош-қош бўлган.
Музаффаржон Турғунов









