Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Электрон-аукционда 45 сотих ер ютиб олган оила қулупнай парваришламоқда

Бувайда тумани, Жов қишлоғилик Турсунали Қўзиев оиласи “Темир дафтар”га киритилган эди. Турмуш ўртоғи Дилоромхон билан ўтган йили электрон-аукцион танловида қатнашиб, 45 сотих ер эгаси бўлишди. Улар ерга эртанги маккажўҳори, такрорий экинга эса сабзи ва ловия экиб, мўл ҳосил олдилар. Турмуш тарзи илгаргига қараганда анча яхшиланди. Айниқса, ўғилларининг четга ишга бормай, деҳқончилик билан шуғулланаётгани ота-она учун қувончли бўлди.

   Меҳнаткаш ва тадбиркор бу оила жорий  йил экин турини алмашлаб экишни режа қилишди.  30 сотих ерга қулупнай, 15 сотихига эса картошка ва помидор экишди.

  Айни пайтда қийғос гулга кираётган қулупнай кўчатлари деҳқон қалб қўридан меҳр олиб ривожланмоқда.

Қулупнойзор оралаб кўчатларни кўздан кечириб юрган оила бекаси Дилором Қўзиева бизга юзланиб шундай деди:

  • Қишлоқ ёшлари ва аёлларига шундай имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдорман. Ўғил-қизларим ишли бўлди. Айни кунларда жуда қаттиқ ишлаяпмиз.Хатто қўни-қўшни, маҳалладаги аёллар ҳам ҳашарга чиқишиб, бизга ёрдамлашяпти. Барча агротехник тадбирларини ўз вақтида бажаряпмиз. Бу йил, Худо хоҳласа, қулупнойдан мўл ҳосил оламиз. Даромадимиздан ўғлим Ҳасанбойга уй қуришни, набираларга хатна тўй қилишни  режа қилиб турибмиз.

Берилган ушбу имкониятдан фойдаланиб ҳам оила даромадини ошириб, ҳам халқимиз дастурхонини тўкин бўлишида ўз ҳиссаларини қўшаётган бундай ибратли оилалар сони ортаверсин.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *