Янгиқўрғонлик Шодиёржон Мелиқўзиев Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
19-26 февраль кунлари у Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга “Странжа” анъанавий 74-Халқаро турнирида қатнашди. Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам ушбу нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритди. Унинг шарафига Софияда Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Болгария, учинчи ўринни эса АҚШ банд этди.










