Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Кластер раҳбарлари мактабга келди

“Global textile” кластери ўтган йили  Учкўприкнинг энг чекка ҳудуди бўлган Султонобод қишлоғида пахта қабул қилиш пунктини ташкил қилган эди.  Аввал  бўрдоқичилик фермаси бўлган, сўнгра қаровсиз ҳолга келиб қолган ҳудудда ташкил этилган пахта қабул қилиш пунктида Қораянтоқ МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ишга ҳам кирганди.

Яқин кунларда бу ерда пахтани қайта ишлаш ишга тушади.  400 та иш ўрнига эга умумий қиймати 15 млн АҚШ доллари бўлган пахтани қайта ишлаш заводида бугун қурилиш-таъмирлаш, ускуналарни ўрнатиш ишлари авжида.

Американинг LUMMUS  фирмаси ускуналарини ўрнатиш учун америкалик Алан Парлор ва  бразилиялик Роберто Норкаити мутахассислар келиб, ишламоқдалар.

Вилоят ҳокимининг жамоатчилик асосидаги вакили Абдураҳим  Норқўзиев энг чекка ҳудудда шундай заводнинг ишга туширилиши, қишлоқ одамларининг ҳаётини  яхшиланиши, ҳар бир хонадонга йил давомида даромаднинг кириши, деди.

Ҳақиқатдан ҳам, завод ишга тушгач, 400 та иш ўрни яратилади ва албатта шу ҳудудда яшаётган ва шу ҳудудга яқин қишлоқлар аҳолиси биринчи навбатда иш билан таъминланади.

Global textile кластери раҳбарлари Учкўприк туманида бўлиб, ишга тушиши режалаштирилаётган заводда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қораянтоқ МФЙда яшовчи  ўз ишчиларининг фарзандлари таълим олаётган 51-мактабга кириб, Ўқувчиларга эсдалик совғалари, китоблар ҳадя қилишди.

Келгусида бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга ваъда беришди.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *