Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимлиги кўчаси бошидаги Додҳо маҳалласидан 2-умумтаълим мактабига ўтиш, яъни пиёдалар йўлидан ўтиш жойида 27-апрель куни соат чамаси 11:30 атрофида Қўқон-Янгиқўрғон йўналишида қатновчи “Исузи-Отоёл” автобуси ҳали вояга етмаган, ота-онаси бағрида эндигина 7 ёшни қаршилаган 1-синф ўқувчисини босиб кетди. Ўқувчи қиз воқеа жойида ҳалок бўлди. Фарзандини эрталаб мактабга жўнатган ота-она бу кутилмаган фалокатдан ҳали ўзига келгани йўқ.
Мана, бугунги ҳолат, айнан ҳалокат содир бўлган жой. Светофор гоҳ ишлайди, гоҳ ишламайди.
Бунга ким маъсул, нега бу ҳолатда?
2-умумтаълим мактабига болаларини юборувчи ота-оналар юрагини ҳовучлаб ўтирадиган бўлиб қолди. Вазиятни видеодаги ҳолатга қараб баҳо беришингиз мумкин. Ўқувчилар катта йўлдан ўқитувчилари билан бирга ўтаётган бўлсалар-да, сфетофор ишламаётгани учун машиналар тўхтамаяпти. Уларнинг тақдири учун жудаям хафвли ҳолат бу.

Бу вазиятда автобус ҳайдовчисининг ҳам айби бор, дея оламизми? Чунки айни кунларда кўп ҳайдовчиларнинг қулоғига наушник тақиб олиб, йўлма-йўл кимлар биландир гаплашиб кетаётганлари сир эмас. Масаланинг бу томонини суд ҳал қилади.
Биз эса барча ҳайдовчилардан хушёрликни, масъуллардан эътибор ва носозликларни вақтида бартараф этишларинисўраб қоламиз. Йўллардаги светофорлар доим ишлаб турса, назорат қатъий бўлса, бу каби бахтсиз ҳодисалар олди олинади. Воқеага доир видеолавҳани телеграм каналимизда кўришингиз мумкин.









