Бувайда тумани, 2-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мадинахон Набижонова Абдураҳим қизи энди KIUF (Корея халқаро университети Фарғона филиали)да 4 йил давомида бепул таҳсил олиши мумкин.
2023 йилнинг 13 апрель куни Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида KIUF (Korea International University in Fergana) олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Олимпиадада республикамиз миқёсида 175 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини амалда кўрсатдилар.
Иштирокчилардан 10 нафари университетнинг 10 400 доллар қийматли ГРАНТи соҳиби бўлдилар.
Улар орасида Бувайда тумани, 2-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мадинахон Набижонова Абдураҳим қизи ҳам бор.
Энди Мадинахон Корея халқаро университетида 4 йил давомида бепул таҳсил олиши мумкин.









