Айни кунда 37-ДМТТда 19 нафар педогог-ходимлар фаолият юритишади. Булардан 4 нафари бакалавр дипломига эга, 6 нафари турли олийгоҳларнинг сиртқи бўлимида таҳсил олишмокда, 9 нафар педогоглар ўрта махсус дипломига эга.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли, комил инсон килиб тарбиялашда пойдевор ҳисобланган мактабгача таълим ташкилотлари мавқеини ошириш, фаолиятини ривожлантириш давр талабидир.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратиши биз¬ – шу соҳа вакилларини ўз вазифамизга маъсулият билан ёндошишимизни талаб этади.
Шундай экан, кадрлар салоҳиятини ошириш, педогог-ходимларни янгича услубда ишлашлари, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она Ватанимиз нуфузини дунёга олиб чиқувчи авлодларни тарбиялашда муносиб хизмат қилишларини таъминлашимиз лозим.
Бу борада илк қадамни мен ўзим раҳбарлик қилаётган мактабгача таълим ташкилотида педогог-ходимларнинг хорижий тилларни ўзлаштиришларини йўлга қўйдик.
Айни кунда жамоамизда 19 нафар педогог-ходимлар фаолият юритишади. Булардан 4 нафари бакалавр дипломига эга, 6 нафари турли олийгоҳларнинг сиртқи бўлимида таҳсил олишмокда, 9 нафар педогоглар ўрта махсус дипломига эга.
Ташкилотимизда рус тили ўқитувчиси Азизахон Иброҳимова ва инглиз тили ўқитувчиси Маъмурахон Насриддинова педогог-ходимларга ҳафтада икки марта ўз йўналишлари бўйича тил ўргатишмоқда. Бу саъй-ҳаракатларимиз нафақат тарбиячиларнинг хорижий тиллар бўйича билимларини оширибгина қолмай, балки тарбияланувчиларнинг рус ва инглиз тилларини мукаммал ўрганишларига муҳим омил бўлди.
Мақсадимиз – аввало, болажонларимизга таълим ва тарбия бераётган устозларни билимли, кенг дунёқарашга эга, замон талабига мос кадрлар қилиб шакллантиришдир.
Ш. Мизаева, Бувайда туманининг 37-ДМТТ директори









