Сешанба, Апрель 21, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдалик боксчи Шодиёр жаҳон саҳнида олтин медални қўлга киритди

Янгиқўрғонлик Шодиёржон Мелиқўзиев Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё  чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

    19-26 февраль кунлари у Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга “Странжа” анъанавий 74-Халқаро турнирида қатнашди. Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.

Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам ушбу нуфузли мусобақада  олтин медални қўлга киритди. Унинг  шарафига Софияда Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Болгария, учинчи ўринни эса АҚШ банд этди.

Изоҳ қолдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *