Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда маданият марказида “Энг ёш китобхон ўқувчи” танлови бўлиб ўтди

Бувайда тумани Маданият марказида 1-умумий ўрта таълим мактабининг 3-ф синф ўқувчилари ўртасида “Энг ёш китобхон ўқувчи” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда мактабнинг 3-“Ф” синф ўқувчилари китобхонлик борасида беллашдилар ҳамда олган билимларини, истеъдоду иқтидорини барчага  – аввало, тадбирга таклиф этилган ота-оналарига, устозларига, дўстларига намоён этдилар.

“Ёш китобхон ўқувчи беллашуви”да Бувайда туман ҳокими ўринбосари Ғайратжон Мамажонов меҳмон бўлди ва ўзининг ҳайрату рағбатга йўғрилган миннатдорлик сўзларини айтиб, ўқувчиларни олқишлади.

Жажжи китобхонлар қуйидаги 3 та шарт бўйича беллашдилар:

  • Мен севган адиб;
  • Мен севган асар;
  • Мен севган шеър.

Тадбир сўнггида танлов ғолиблари ва уларнинг синф раҳбари – тадбир ташкилотчиси Одинахон Фозилова туман ҳокимлигининг, туман мактабгача ва мактабгача таълим бўлимининг, туман Касаба уюшмаси федерациясининг, Ахборот-кутубхона марказининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.