Бувайда туманидаги 2-ВДУМИ ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бувайда туман ихтисослаштирилган мактабида таниқли ёзувчи, тарихий асарлар муаллифи, шоир, драматург, таржимон Нурали Қобул билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ўқувчиларга АКМ ходимлари томонидан ёзувчининг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар берилди ва китобхонлар билан ижодкор асарлари юзасидан фикр алмашилди.


Шундан сўнг Нурали Қобул сўзга чиқиб, ижодий фаолияти ҳақида китобхонлар билан ўртоқлашди ва уларнинг саволларига жавоблар берди.
Нурали Қобул қаламига мансуб “Соч эмас у, шаршара” шеъридан яралган гўзал қўйшиқ хушовоз хонанда Ж. Акбаров томонидан куйланди ва тадбир иштирокчиларига хушкайфият бағишлади.
Учрашувда, шунингдек, маҳаллий шоирлар Эркин Йўлдош, Шодия Умрзода, Зуҳра Муҳаммад, Хурсаной Мамажонова ҳам қатнашиб, ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди.


Тадбир сўнггида Н. Қобулга эсдалик совғалари топширилди ва китобхонлар ундан дастхатлар олишди.
Б. Абдуразақова, Бувайда туман АКМ раҳбари.









