Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Нега атроф-муҳитни тоза сақлаш муҳим?

Бугунги кунда дунёнинг 90% аҳолиси меъёридан ортиқ ифлосланган ҳаводан нафас олади. БМТ томонидан ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий хавф соладиган асосий омиллардан бири саналади.


Ҳар йили ҳаво ифлосланиши натижасида 7 миллион одам вафот этади. Ҳавонинг ифлосланиши нафақат инсониятга, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий хавф етказади, чунки бу омил океанлардаги кислороднинг камайиши ва ундаги биохилмахилликни йўқолишига, шунингдек, иқлим ўзгаришига сабаб бўлади.


Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлган 5 та соҳа мавжуд, булар қишлоқ хўжалиги, тарнспорт, саноат, чиқиндилар ва уй хўжалиги. Қишлоқ хўжалигида метаннинг ишлатилиши, транспорт воситалари ва завод-фабрикалардан чиқаётган чиқиндилар, уй хўжалигида чиқиндиларни ёқиш ва бошқалар ҳавога зарарли бўлган моддаларни чиқаради.
Олимлар, ҳавонинг ифлосланиши натижасида ўлимлар кўпайганлигини, юрак-қон томир касалликлари, аллергик ва респиратор касалликлари, инсульт юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Маълумотларга қараганда,
📌 9 тадан 1 ўлим;
📌 80% шаҳар аҳолиси;
📌4 тадан 1 ўлим юрак-қон томир касалликлари
📌 34% инсульт ҳаво нотозалиги натижасида рўй беради.
Бунинг учун нима қилиш керак? Ўйлаб кўринг. Биз эса мавзуга яна қайтамиз.