Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Боғчада оналарга эҳтиром кўрсатилди

Бувайда туманидаги 22-ДМТТда энг муқаддас зот ҳисобланган оналарга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, уларни эъзозлаш мақсадида “Оналарга эҳтиром” тадбири ташкилланди.

Тадбирга муассасада меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларнинг оналари таклиф этилди.

Тадбирга ташриф буюрган онахонлар муассаса ҳовлисида тантанали кутиб олинди.

Муассаса ишчи –ходимлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари ҳамда таниқли эстрада хонандалари Азизбек ва Кенжахоннинг оналарни мадҳ этувчи қўшиқлари онахонларга кўтаринки кайфият бағишлади.