10 июнь куни эрта тонгда туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида зиёратчиларни муборак сафарга кузатиш маросими бўлиб ўтди.



Муборак Ҳаж сафарга бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг олий орзусидир. Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ислом динидаги бешинчи фарз амалини адо этишади.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар туфайли бугун минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмокда.
Сафар олдидан зиёратчиларга Ҳаж давомида бажариладиган амаллар, риоя этиш зарур бўлган қоидалар яна бир бор тушунтирилди. Сўнгра Бувайда туман ҳоким ўринбораси Ғайратжон Мамажонов ҳамда Дониёржон Қўлдошев зиёратчиларни кузатиб, махсус автобусларда Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетишди.




Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (эллик боши) бўлиб Бандикушод жоме масжиди имом ҳатиби Раҳматуллоҳ домла Ғоибназаров тайинланди.
Сафар давомида зиёратчиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.









