АОКА ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Фарғона вилоятига совға сифатида келтирилган “Туркий адабиётлар дурдоналари” тўплами вилоятдаги ҳар бир туман-шаҳар ахборот-кутубхона марказлари учун 170 номда ва 470 нусхада тантанали равишда топширилди.


Мазкур кенг кўламли, залворли бадиий силсилага умумтуркий адабиётининг энг етук намуналари, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган. Жумладан, Мухтор Авезов, Ибройим Юсупов, Ғабит Мусрепов, Жалил Муҳаммадқулизода, Саид Азим Ширвоний, Ҳусайн Жовид, Тариқ Буғра, Хидир Деряев, Анвар Олимжонов, Ойбек, Ўткир Ҳошимов, Ўзбек замонавий насри антологияси, Ўзбек мумтоз шеърияти антологияси, Озарбайжон, Қорақалпоқ, Туркман шеърияти анталогиялари, Қирғиз, Қозоқ замонавий насри антологиялари кабилар ўрин олган.




Халқимизнинг қардош халқлар ва уларнинг сўз санъатига нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиромининг юксак рамзи бўлмиш дурдоналари Бувайда аҳли учун улкан маънавий хазинадир. Бувайда Ахборот кутубхона маркази ходимлари мазкур китобларни тумандаги барча ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалрида тақдимот тадбирлари ўтказишни режалаштирмоқда.









