Ижтимоий тармоқларда “Бувайда туманининг Бувайда-Узун маҳалла-Янгиқишлоқ йўналишидаги йўлларга янги асфальт ётқизамиз деб ўйиб, ташлаб кетишди” сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.
Мурожаат Бувайда туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 154М- сонли қарори ҳамда Президент администрациясининг 2023 йил 8 июндаги топшириғига асосан дастурга киритилган Бувайда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги К-912 Бувайда-Шимолий Бағдод канали автомобил йўлининг 0-5 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа смета хужжатларига асосан 3.4 км қисми тўлиқ таъмирлаш, 1.6 км қисми картасимон таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган . Қурилиш-тамирлаш ишлари ҳали ўз ниҳоясига етказилмаган.
Қурилиш ишлари 11.08.2023 санасига қадар якунланади.









