Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда туманидаги “Little Harvard” хусусий мактаби лицензияли бўлди

Бувайда туманидаги “Little Harvard” хусусий мактаби лицензияли бўлди. Энди нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш ҳамда фаолиятини кенгайтириш учун унга рухсат бор.

Бувайда туманида биринчи бўлиб очилган “Little Harvard” хусусий мактаби Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган лицензияга эга бўлди. 2023 йилнинг февраль ойида фаолият бошлаган мазкур мактаб фақат бошланғич синфларни ўқитишга мўлжалланган бўлиб, атиги тўрттагина синф очилган ва 80 нафар ўқувчи қабул қилинган эди. Бошланаётган янги ўқув йилидан қабул сони кенгайтирилиб, 8 та синф очилиши режалаштирилмоқда.

„Little Harvard“ хусусий мактабида юқори салоҳиятли, тажрибали, чуқур билимга эга ўқитувчилар сабоқ беради. Дарслар замонавий усулда, математика, инглиз ва рус тилига ихтисослашган ҳолда олиб борилади. Ўқув дастурига инглиз тили, рус тили, араб тили, мантиқий математика, шахмат, мусиқа ва бошқа креатив тўгараклар киритилган.

Ўқувчилар соат 08:00 дан 16:00 гача мактаб назоратида бўлиб, уларга диетолог режаси бўйича тайёрланадиган икки маҳал иссиқ таом берилади.

Мактабнинг табиат ва спорт майдонлари, тирик жониворлар бурчаги ўқувчиларнинг ривожланишига мослаб ташкиллаштирилган. Мактаб

Сифатли мактабда, албатта, сифатли таълим бўлади. Инсоннинг умри давомида сарфлаган маблағи ичида бир кун албатта ўзига ортиғи билан қайтиб келадигани – бу фарзандининг таълими учун сарфлаган пулдир.