Сешанба, Апрель 21, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайда тумани 2-сектор ҳудудида Мустақиллик байрами ўзгача тарзда бўлиб ўтди

Бувайда тумани 2-сектор ҳудудида Мустақиллик байрами ўзгача тарзда бўлиб ўтди. Яъни байрам тантанаси билан бирга меҳнат ярмаркаси ташкилланди, аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтди, катта дошқозонда ош дамланди.

Бувайда тумани прокурори Зиёвуддин Сулаймоновнинг ташаббуси билан туманнинг 2-сектор штабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32-йиллигига бағишланган байрам тадбири ҳамда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида ишга жойлашиш истагида бўлган 92 нафар фукароларнинг турли ташкилот ва муассасаларга ишга жойлашиши таъминланди.

Шунингдек, байрам тадбирида 48 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 13 нафарига субсидия асосида узум ток ўрнатиш учун сертификатлар,11 нафарига субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Бўлиб ўтган тадбирга Тиббиёт ҳодимлари ҳам жалб қилиниб, 126 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва дори воситалари билан таъминланди.

Бундан ташқари, тадбир якунида 400 кишилик ош дамланиб, тарқатилди.