Бувайда тумани “Мегапарк” истироҳат боғида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.


Унда “Ёш ҳайдовчилар” кўргазмали тадбири намойиш этилиб,“Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт-техника клуби ва туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими “Йўл қоидаси, умр фойдаси ” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий-спорт тадбири ўтказилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирда туман ҳокими Б. Ибрагимов иштирок этди.



Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилотининг туман ўқув спорт-техника клуби аъзолари, туманимиздаги барча мактабларнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.



ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари кузатувида автокарвон, махсус автодромда “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳайдовчилар тайёрлашда фойдаланиладиган авто-мото транспорт воситаларининг кўргазмали чиқишлари “Йўл қоидаси, умр фойдаси!” шиори остида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот машғулотлари ўтказилди.











