Бувайда тумани ИИБ ЖХХ ХҚМБ катта инспектори, капитан Д. Ҳасанова томонидан туман худудида яшовчи хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бойича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, туман худудида жойлашган корхона, ташкилотларда ишловчи аёллар, шунингдек, 55 та МФЙ да яшовчи хотин-қизлар ўртасида жорий йилнинг 11 апрель куни қабул қилинган ЎРҚ 829-сонли ” Хотин қизлар ва болалар хуқуқлари, эркунликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомилаштириш муносабати билан айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб борилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад эса ҳар бир аёл давлат ҳимоясида эканлигини ҳис қилиб яшаши кпераклигини англатиш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Президентимиз томонларидан олиб борилаётган ислоҳотлардан бохабар этишдир.









