Буюк келажакка баркамол авлод билан
“Баркамол авлод” болалар мактабида “Буюк келажакка баркамол авлод билан” шиори остида мактаб фаолиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда янги ўқув йили учун ўқувчилар қамровини ошириш мақсадида “очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, тўгарак раҳбарлари ҳамда ота-оналар иштирок этди. Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан яратилган бадиий ишлар кўргазмаси намойиши уюштирилди, куй-қўшиқлар, гўзал рақслар ижро этилди.






Тадбир сўнггида мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчимураббийлари – Манзурахон Турғунова, Озодахон Мамадалиева, Чаросхон Хасанова, Барнохон Эрматова, Матлуба Ҳошимовалар мактабдан ташқари таълим тизимидаги самарали фаолияти, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ташкиллаш ҳамда она-Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган хиссаси учун туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









