Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Уйда таълим олувчи ўқувчилар йўқланди

Бувайда туманида имконияти чекланган ўқувчиларнинг уйда якка тартибда таълим олиши намунали йўлга қўйилган.

Айни кунда туманда 74 нафар ана шундай ўқувчилар бўлиб, уларнинг мустақил ўқишлари учун турли фан ўқитувчилари бириктирилган. Уйда таълим олаётган болаларнинг дарслари қанчалик сифатли олиб борилаётгани туман мутасаддилари томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М. Исроилов ўз жамоаси билан уйда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олди ва ота-онаси билан суҳбатлашиб, таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Улар ўқувчиларни хурсанд қилиш учун совғалар, ўқув қуроллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этишди. Бундай ғамхўрлик ва эътибор учун нафақат имконияти чекланган ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам беҳад мамнун бўлишди.