Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бешариқ туманининг Андархон қишлоғида “Қовун сайли ўтказилди

Бешариқ туманининг Андархон қишлоғида “Қовун сайли ўтказилди.
Унда Марғилон туризм техникуми ходимлари, Фарғонада яшаётган қирғиз, тожик, татар, турк миллати вакиллари иштирок этди.
“Қовун сайли” шу қишлоқда яшовчи Қосимбой Жумабоевнинг уйида ўтказилди. Карнай сурнайлар садолари остида, миллий урф одатларимиздан бири “Келин салом” билан меҳмонлар кутиб олинди.

Андархон қовунлари май ойигача сақланиши билан машҳур.
Бу қовунлар Бешариқнинг ўзида экилмайди.
Ерли аҳоли эрта баҳордан Жиззах ва Сирдарё чўлларига бориб, ўша ерда деҳқончилик қилади.
Етиштирилган қовунлар юк машиналарида Андархонга олиб келинади ва май ойигача махсус қурилган уйларда сақланади.
(Уй эгасининг гапи)
Бундан ташқари қовунлар осишга тайёрланади.
Бунинг учун қамиш билан бирга ўсадиган қовул ўсимлиги ишлатилади.
У аввал қайноқ сувга ювилади ва махсус матога ўралади. Юмшаши учун машина балонлари остига қўйилади.
Андархонлик аёлларнинг асосий юмушларидан бири қовунларни боғлаб, осишга тайёрлаш.
Бир аёл агар ҳеч қандай иш қилмай шу юмуш билан шуғулланса бир кунда 300-400 тагача қовунни боғлай олади, дейди маҳаллий аҳоли
“Қовун сайли”да тожик, татар, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари ўзининг бадиий чиқишлари билан иштирок этди.

Байрамона ташкил этилган мазкур тадбирда Фарғона вилоят Маданият марказининг татар, тожик, рус, турк ва қирғиз жамоалари ўзларининг миллий фолклор йўналишида байрамона чиқишларини номойиш этишди.
“Қовун сайли” чинакам байрам тусини олди. Унда қатнашган иштирокчилар учун алоҳида майдон, жой ҳозирланди.


Ҳар бир қовунниг ўзига хос таъми ва етилиши ҳақида маълумотлар тақдим этган ҳолда, меҳмонлар ҳар хил қовун навларидан татиб кўришди. Иштирокчиларга қовунларни қишга қай тартибда боғланиб, олиб қўйиш ва уларни сақлаш қоидалари “Маҳорат мактаби” ҳаммада катта қизиқиш уйғотди. Мазкур жараёнда иштирокчилар табиий масулотлардан қовун навларини сақлаш тартиб қоидаларига оид ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.
Қовун сайлларида деҳқонлар томонидан етиштирилган барча турдаги қовунлар намойишини ўтказишди. Ҳар бир туман ва шаҳар учун ажратилган ва байрамона безатилган павилонларда қовунлар ўзига хос манзарали кўринишда тақдим этилди.