1 Октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё аёққа,
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Ривоят қилинишича, Имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) хазратлари Маккаи Мукаррамада таълим бераётган чоғда бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозлардан салом ва мактуб келтиради. Бу хабарни эшитган Имом Бухорий (р.а.) Бухорои шариф томонга юзланиб, саломига алик олганларича ҳурмат бажо келтирадилар, сўнгра мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқиган эканлар.
Ҳа, устоз мисли ёниб турган шамга қиёс. Ўзи ёниб, атрофга нуру зиё сочади. Бошқалар ана шу нурдан баҳраманд бўлади. Шу сабаб, ҳар бир
инсон ёшидан, мавқеидан, даражасидан қатъи назар, сабоқ берган устоз-мураббийи олдида мудом таъзимда. Ҳазрат Навоий айтганларидек,
Ҳақ йўлида бизга минг ранжу қийинчилик билан сабоқ берган муаллимларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақини ҳеч бир бойлик ёки ганж
билан ўлчаб бўлмайди. Уларнинг меҳнатлари беқиёс ва беназир.

1 Октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан Бувайда туманидаги “Икки Юлдуз” тантаналар саройида ёш авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли вазифани сид идилдан адо этаётган мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги устоз-мураббийлар ҳамда соҳа фахрийлари учун байрам тадбири ўтказилди.




Тадбирда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов сўзга чиқиб, Устоз ва Мураббийлар куни ” байрами билан соҳа ходимларини табриклади.
Шундан сўнг таълим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи устоз ва мураббийлар туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Халқ севган таниқли хонанда Абдужалил Қўқонов куйлаган гўзал қўшиқлар байрамга янада шукуҳ бағишлади.












