Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

32 нафар ёшларга субсидия берилди

Туман ёшлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда.

Бувайда туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларга субсидия ва меҳнат қуролларини ажратиш орқали бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган навбатдаги 32 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўз-ўзини банд қилишлари учун зарур бўлган асбоб-ускуналар топширилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар 112 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга ўз-ўзини банд қилишлари учун субсидия ва меҳнат қуроллари ажратилган.