Душанба, Апрель 20, 2026

Ижтимоий тармоқлар

Бувайдада “Ёш китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди

Бувайдада “Ёш китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Бувайда туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида “Ёш китобхон” Республика кўрик танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича  3-сектор босқичи Бачқир маҳалласига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабида намунали тарзда ўтказилди.

Китобхонлар ҳаяжонда, ким учундир бу босқич жуда осондир, аммо йилдан йилга китобсеварларни ўзига чорлаётган танловда қатнашувчилар сони ортиб бормоқда. Табиийки, рақобат ҳам кучли бўлди.
3-сектор бўйича 14 та маҳаллалардан келган китобхон ёшлар беллашуви жуда қизиқарли, чиройли тарзда бўлиб ўтди.

Ғолиб бўлган китобхон ёшлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.