Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида Бувайда туман ҳокими Б. Ибрагимов янги қарор имзолади.
Қарорга кўра Бувайда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2023-йил 18-октябрдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги мурожаати маъқулланиб, туман Мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали тузилди.









